ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУС ЮҚТИРГАНЛИК, ТУЗАЛГАНЛИК ВА ЎЛИМ КЎРСАТКИЧИ… (ЖАДВАЛ)

0

 

Бугун мамлакатимизда 255 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 169 нафари Карантин муассасаларида, 54 нафари аҳоли орасида (шундан 39 нафари Тошкент шаҳрида, 6 нафари Тошкент вилоятида, 4 нафари Сирдарё вилоятида, яна 4 нафари Сурхондарё вилоятида, 1 нафари Бухоро вилоятида), қолган 32 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Аввал хабар қилганимиздек, бугун 202 нафар фуқаро соғайди. Улар Тошкент шаҳри ва Хоразм вилоятидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 7682 нафар бемордан 5240 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 68 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2422 нафар бемордан 19 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозир мамлакатимизда уй карантинида 39 673 нафар, стационар карантинда эса 23 991 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

 

loading...