ЎЗБЕКИСТОНДА ЯНА БИР ШАҲАР «ЁПИЛДИ», КАРАНТИН КЕСКИН КУЧАЙТИРИЛДИ…

0

 

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида жорий йилнинг 28 июнь куни соат 00: 01 дан бошлаб карантин чоралари кескин кучайтирилди. Бунга Наврўзобод МФЙда истиқомат қилувчи 4 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқлангани сабаб бўлган.

Шаҳарга чегарадош Ховос тумани Янгиер маҳалласидан (Пахтакор кўчасида), Туркистон маҳалласидан (Тинчлик кўчасида), Янгиер шаҳар Ободюрт маҳалласида Янги аср ва А. Темур кўчалари, Пахтакор ва А. Темур кўчалари, Шодлик маҳалласида А. Навоий ва Янгибоғ, Талабалар ва Янгибоғ кўчалари кесишган жойда шаҳарга кириш енгил ва темир-бетон тўсиқлардан фойдаланган ҳолда блок постлар ўрнатилади ҳамда бу кўчаларга автотранспорт воситаларининг кириб чиқиши қисман чекланади. Бу ҳақда Янгиер шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ва мудофаа ишлари бўлими томонидан қўшимча равишда шаҳар марказида жойлашган деҳқон бозори, савдо мажмуалари (супермаркет, гипермаркет ва бошқалар) кириш-чиқиш жойларини тегишли мутахассислар билан таъминлаган ҳолда тепловизорлар ва антисептик воситалар билан жиҳозланади ва дезинфекция ишлари амалга оширилади.

 

loading...