Болливуднинг энг жанжалкаш актёрлари

0

«Daryo» интернет нашри нафақат истеъдодли ижроси, балки уришқоқ экани билан ҳам яхши маълум бўлган ҳинд актёрлари ҳақида маълумот эълон қилди.

Салмон Хон

Салмон Хон ҳинд кино саноатидаги энг жанжалкаш эркаклардан бири ҳисобланади. Ҳаммаси у мактаб йилларида Қизил китобга киритилган икки антилопаларни йўқ қилганидан бошланган. Шундан кейин 2002 йилда маст ҳолда машина ҳайдаб одам уриб юборган. Айшвария Рай билан ишқий муносабатда бўлган актёр рашк туфайли «Севги йўллари» фильмининг суратга олиш майдончасида жанжал чиқарган. Бунинг оқибатида Айшвария бош қаҳрамон ролини ижро қилишдан мосуво бўлган. Бундан ташқари, актёр журналист ва папарациларни жини суймайди. Интернетда эса актёрнинг ўзини яхши тутмагани акс этган видеолар қалашиб ётибди. Ҳатто Салмон Хоннинг мухлислари ҳам унинг жаҳлини чиқариш яхшиликка олиб келмаслигини яхши билади.

Саиф Али Хон

Актёр ўзини тута олмаслиги билан мухлисларга яхши маълум. 1994 йилда актёр собиқ рафиқаси Амрита Сингҳ ҳақида ёқимсиз мақола эълон қилгани учун, «Star and Style» журнали муҳаррири ўринбосарини калтаклаган. Бундан ташқари, у актёр Салмон Хон билан биргаликда ноқонуний браконьерликда айбланган. Қолаверса, бир неча марта фотограф ва журналистлар билан низога борган, ресторанда унга дакки берган кишининг бурнини синдирган ҳатто.

Ранбир Капур

Капурлар наслининг давомчиси Ранбир, етишмовчилик нималигини билмай катта бўлган. У ўз хоҳиш ва қарашларини ҳар нарсадан устун биладиганлардан. Катрина Каиф билан ўрталарида муносабат бўлган вақтларда папараци нишонига учраб қолганини пайқаган актёр камерани синдириб журналистларга ҳурматсизларча муносабатда бўлган. Унинг собиқ севгилиси Дипика Падукони Ранбирга темпераменти баланд, хиёнат қилишдан тап тортмайдиган йигит деб таъриф беради.

loading...