Чумоли ер остига тўплаган дон нега униб чиқмайди?

0

Ерга тушган ҳар дон униб чиқади. Нима учун чумоли ер остига тўплаб қўйган донлар униб чиқмайди?

Олимлар ўрганиб кўришса, чумоли ер остига тўплаган дон ва уруғларни иккига бўлиб қўяр экан. Уруғлик дон иккига бўлиб қўйилса, ер ҳар қанча унумдор бўлмасин, униб чиқмас экан. Лекин маълум бўлишича, чумоли кашнич донини икки эмас, тўрт бўлакка бўлиб қўяр экан. Таажжубга тушган олимлар кашнич уруғи устида тажриба ўтказиб кўришса, ажойиб кашфиёт қилишди. Кашнич дони иккига бўлинса ҳам ўсиб чиқаверар экан, тўрт бўлакка бўлинсагина ўсиб чиқмас экан. Чумолига буни ўргатган Аллоҳ ҳар қандай айбу нуқсонлардан покдур!

Карим Баҳриев

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here