ДИҚҚАТ! ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУС ЮҚТИРГАНЛАР СОНИ ЯНА ОШДИ!!!

0

 

2020 йил 28 июнь соат 23: 30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7948 (+135) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 108 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 14 нафари Қашқадарё вилоятида (барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинганлар) орасида, 11 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 10 нафари касалликка чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинганлар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 1 нафари аҳоли орасида, 1 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида) аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 5329 (+89) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (67 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2597 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

loading...