ДИҚҚАТ! ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАНЛАР СОНИ ЯНА ОШДИ!!!

0

 

2020 йил 29 июнь соат 17: 00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8199 (+168) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 151 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 9 нафари Бухоро вилояти (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида) ва яна 1 нафари Жиззах вилоятида карантиндаги фуқаролар орасида қайд этилган.

Айни соатларда пойтахтимиз ва Сурхондарё вилоятидаги тиббиёт муассасаларида 97 нафар коронавирусга чалинган бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди.

Шундай қилиб, юртимизда 5426 (+97) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 66 фоизни ташкил қилмоқда.

Ҳозир мамлакатимизда даволанаётган 2750 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

loading...