ДИҚҚАТ! ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 5500 НАФАРГА ЯҚИНЛАШДИ!!!

0

 

 

Бугун пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 17 нафар, Тошкент шаҳар 1-сон клиник шифохонасида 19 нафар, шаҳар 3-сон туғруқ мажмуасида 4 нафар, Бухоро вилоятида 12 нафар, Наманган вилоятида 11 нафар, Самарқанд вилоятида 7 нафар, жами 70 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди.

Шу тариқа айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан 3234 нафар бемор соғайди.

Бухоро вилоятида эса “COVID-19”дан тузалганларнинг сони 490 нафарга етди.

Бугунги кунда Наманган вилоятида коронавирусдан соғайганлар сони 281 нафарни ташкил қилмоқда.

Самарқанд вилоятида эса жами 393 нафар инсон касалликдан фориғ бўлди.

Шундай қилиб, бугун юртимизда шу соатгача 167 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 5496 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

loading...