Гаровдаги уй эгасида қоладиган бўлди…

1

Бюронинг Яшнабод тумани бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 04.02.2020 йилдаги ҳал қилув қарори асосида берилган 2-1002-1921/33514-сонли ижро варақасига кўра, қарздорлар М.Ф. ва С.Х.дан ундирувчи АТИБ “Ипотека банк” фойдасига жами 138.812.950 сўм ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Мазкур ундирув эса 26.02.2020 йилда қўзғатилган 101120008163-сонли ижро ҳужжати 16.01.2019 йилдаги ипотека шартномасига кўра, гаровдаги Тошкент шаҳар Яшнобод тумани, Паркент кўчасида жойлашган баҳоси 171.963.750 сўм қилиб белгиланган уйга қаратилган.

Бўлим давлат ижрочиси Х.Қосимов томонидан қарздорларга нисабатн ижро ҳужжати талабини ихтиёрий бажариш учун 15 кунлик муддат берилган. Бундан ташқари, давлат ижрочиси томонидан юқоридаги қарздорга тегишли бўлган хонадон белгиланган тартибда кўздан кечирилиб, банд солинган. Лекин ундирувчи АТИБ “Ипотека банк”нинг 11.06.2020 йилдаги хатига кўра, қарздор ва ундирувчи ўзаро келишувига асосан Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси 1-қисмига асосан тамомланди.

loading...

1 ТА ФИКР

Comments are closed.