ГАЙКА ВА БОЛТ ЎҒРИСИ ҚЎЛГА ОЛИНДИ…

0

 

28 июнь куни Фарғона вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасига Қўқон темир йўл масофаси бошлиғи томонидан юборилган хабарга кўра, 27 июнь куни корхона ишчилари томонидан «Фурқат-Олтиариқ» темир йўл бекатлари оралиғининг 222 км. 6-7-пикетлари орасида мавжуд шпалларнинг 48 дона закладной больтлари ва 60 дона гайкалари номаълум шахс томонидан ечилиб ўғирлаб кетилганлиги ва ушбу ҳолат поездлар ҳаракатига хавф туғдириши мумкинлиги маълум қилиниб, ҳолат бўйича қонуний чора кўрилиши сўралган.

Ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Ф. Х. 26 июнь куни уйидаги чорва молларига ўт териш учун қишлоғи яқинидан ўтган темир йўл бўйига чиққанида, «Фурқат-Олтиариқ» бекатлари оралиғи 6-7-пикетларида темир йўл шпалларига маҳкамланган бир нечта болт гайкаларни қўли билан бураб, суғуриб олганлигини ҳамда 27 июнь куни М. С. исмли аёлга 192 000 сўмга сотганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси

loading...