ИЭС ҳудудида жойлашган корхонадаги ўғирлик фош қилинди

0

Ширин энергетиклар шаҳри. Сўнгги йилларда барча соҳалар каби энергетика тизимида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар, модернизация жараёнлари олиб борилмоқда. Мақсад мавжуд қувватларни ошириш, ихчам тежамкор ускунлар ўрнатиб, аҳолининг электр энергиясига бўлган талабини узлуксиз таъминлашдан иборатдир. Албатта, буларнинг барчаси давлатнинг катта харажатлари ҳисобига амалга ошмоқда. Лекин орамизда шундай инсонлар борки, электр энергия ҳам ўз-ўзидан ҳосил бўлиб қолаётганидек муносабатда бўлиб, ўғринча тармоққа уланиб олишмоқда.

МИБ тезкор ходимлари томонидан Ширин шаҳар, ИЭС худудида жойлашган “MAXIMUM BUSIESS INNOVATIONS” корхонасида ўтказилган тадбир натижасида мазкур қувват электр энергия тармоғига ноқонуний уланиб, фойдаланиб келаётгани маълум бўлди.

Бу холатда корхона масъул ходимларига нисбатан МИБ ходимлари томонидан маьмурий баённома расмийлаштирилди. Ширин Электр таминоти корхонаси томонидан қайта хисоб китоб қилинганда давлатга 12 312 000 сўм зарар етказилгани аниқланди.

Ҳозирда ушбу холат бўйича суриштирув ишлари давом этмоқда

loading...