Жазирама ёз чилласида кучли қор?! Йўғ-э!.. (Видео)

0

Қозоғистоннинг Қирғизистон билан чегарадаги Мерке туманида қор ёғаётганини маҳаллий фуқаролардан бири видеога қайд қилган. Бироқ баъзи фойдаланувчилар видеони кўриб, Қозоғистонда ёзда бундай кучли қор ёғиши мумкинлигига шубҳа билдиришган. Бироқ ушбу маълумот Қозоғистон ички ишлар вазирлигининг фавқулодда вазиятлар қўмитаси матбуот хизматида тасдиқланган, деб ёзмоқда «Kun.uz».

Таъкидланишича, 2000 метр баландликда бу оддий ҳолат ҳисобланади. Қўмитада маълум қилинишича, эрталабгача барча қор эриб кетган.


Шунингдек, Қирғизистоннинг Ўш области Олой туманидаги Сари-Тош қишлоғида ҳам кучли қор ёғиб, қор қалинлиги 22 см.га етган. Бу ҳақда республиканинг фавқулодда вазиятлар вазирлигида маълум қилинган. Шунингдек, туманнинг бошқа қишлоқларида ҳам қор ёғиши кузатилган.

Таъкидланишича, Сари-Тошда 28 июнга ўтар кечаси ёмғир бошланиб, у тезда қорга айланган. Ёғингарчилик соат 12:35гача давом этиб, қор қалинлиги 22 см.гача етган.

Шу сабабли Қирғизистон фавқулодда вазиятлар вазири Замирбек Аскаров тезкор йиғилиш ўтказиб, маҳаллий идораларга ёғингарчилик оқибатларига тезкорлик билан жавоб бериш вазифасини юклаган.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here