КОРОНАВИРУС ХАБАРЛАРИ ҚИСҚА САТРЛАРДА…

0

 

Марказий Осиё мамлакатларида бир кунда мингдан зиёд Covid-19 ҳолати рўйхатга олинган, умумий касалланганлар сони деярли 40 мингга етди.

 

 

ЕИнинг «Глобал мақсад: Келажагимиз учун бирлашиш»  виртуал хайрия тадбири қашшоқ мамлакатларга Covid-19 га қарши курашишда кўмаклашиш учун  6,15 миллиард евро миқдорида маблағ тўплади.

 

 

Қирғизистон Президенти аппарати раҳбари Досали Эсеналиев коронавирусга чалинди. Аппаратда касаллик юқтирган ходимлар 17 нафарни ташкил қилмоқда.

 

 

Исроил ҳукумати коронавируснинг иккинчи тўлқини бошлангани тўғрисида маълум  қилди.

 

 

Нобел мукофотининг 18 нафар лауреати, 100 дан ортиқ дунё етакчилари, ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар ва корхоналарга COVID-19 га қарши оммавий вакцина яратиш тўғрисида мурожаатномага имзо қўйди.

 

 

 

400 мингдан ошиқ аҳоли истиқомат қиладиган Пекин яқинида қатъий карантин чоралари қайта тикланди. Зарур буюмларни сотиб олиш учун кунига бир марта уйдан чиқишга рухсат берилади.

 

 

Сингапурда Covid-19 билан боғлиқ ҳолатларни кузатиб бориш учун аҳолига Bluetooth ёрдамида фойдаланиладиган  «TraceTogether» алоқа мосламалари тарқатилмоқда.

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here