САМАРҚАНДДА ЁШ ЙИГИТ ШИШАДОШИНИ УРИБ ЎЛДИРДИ…

0

 

Бу воқеа 11 июндан 12 июнга ўтар кечаси соат тахминан 01: 30 да Самарқанд вилояти Самарқанд тумани «Янгиариқ» фуқаролар йиғини ҳудудида содир бўлди. 22 ёшли С. С. ўзидан 30 ёш катта, яъни, 52 ёшли шишадоши Т. Б. билан жанжаллашиб қолди-ю, уни шафқатсизларча калтаклади. Жабрланувчи жиддий тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди. Афсуски, жароҳат ўта жиддийлиги сабабли врачлар ҳам унинг жонини асраб қола олишмади. Жабрланувчи касалхонада вафот этди.

Ҳозирда С. С. га нисбатан жиноят иши очилган. Тергов жараёни бошланган.

 

loading...