Таниқли сўз устаси Шукрулло Исроилов қизини узатди (видео)

0

Таниқли сўз устаси, қизиқчи Шукрулло Исроилов қизи Муштарийбегимни турмушга узатди, деб хабар берди «Daryo.uz». Қиз базми ҳамда келинни ота уйидан кузатиш жараёни акс этган видео Шукрулло Исроиловнинг Instagram’даги саҳифасига жойлаштирилди.

Видеода сўз устаси қизига бахт тилаб, турмушда учраб турадиган турли вазиятларда оғир-босиқлик билан, сабр-бардошли бўлишни, аҳил ва иноқ яшашни, қайната ва қайнанасининг ҳурматини жойига қўйишни тилагани акс этган.

loading...