УЙҚУСИЗЛИККА НУҚТА ҚЎЯ ОЛУВЧИ ЎСИМЛИК…

0

 

Ёши 50 дан ўтгач, одам уйқусизликдан азоблана бошлайди. Айниқса, саломатлигида жиддий муаммоси борларга уйқусизлик чиппа ёпишади-ю, асло қўйиб юбора қолмайди. Дорининг нечта тури бўлса, ичасиз, қани таъсир қила қолса…

Австралия олимлари уйқусизликка барҳам бера олувчи ўсимлик турини аниқлашибди. Бу заъфарон ўсимлиги экан. Олимлар изланишларга ўнлаб ёши 50-80 атрофидаги кўнгиллиларни жалб этишди. Уларга 28 кун давомида 16 мг дан заъфарондан тайёрланган дамлама бериб боришди. Шу муддат ичида иштирокчилар кечаси ухлай оладиган бўлишди. Аммо олимлар бу экстрактни врач тавсиясисиз ичишни маслаҳат беришмайди. Чунки бу дорининг дозасини фақат мутахассисгина аниқ белгилай олади.

Дарвоқе, заъфарон турли оғриқларни қолдиради, асабни тинчлантиради. Айрим ўпка хасталиклари профилактикасида асқотади. Мия фаолиятини яхшилайди. Юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради. Ошқозон-ичак тизимига ижобий таъсир кўрсатади.

 

loading...