Ўзбекистонда бир кечада яна 83 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

0

2020 йил 29 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8031 (+83) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 47 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 32 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 18 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 14 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Жиззах вилоятида (барчаси аҳоли орасида) аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 5329 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2680 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 19 нафари оғир, 6 нафари ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

loading...