25-ўлим: Жиззахда коронавирус қурбони бўлган отахоннинг рафиқаси ҳам вафот этди

0

Ш.Рашидов туманида яшовчи 70 ёшли онахон Ф.О. жорий йил 20 июнь куни коронавирусга гумон қилиниб, карантинга олинган эди.

23 июнь куни эса Жиззах вилояти юқумли касалликлар шифохонаси реанимация бўлимига ётқизилган. Унга «юрак ишемик касаллиги, стенокардия, сурункали бронхит ва сурункали юрак етишмовчилиги, бўйин умуртқалари остеохондрози» ташхиси қўйилган.

Сўнгги кунларда беморнинг нафас, юрак ва ўпка етишмовчилиги сабабли аҳволи кескин оғирлашган.

▪️Реанимацион муолажаларига қарамасдан, бемор ўткир миокард инфаркти, ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

@koronavirusinfouz

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here