АКТРИСА ЖАЙРОНА ҲАСАНОВАГА БОЙЛАР ҲОМИЙЛИК УЧУН ЎЙНАШЛИКНИ ТАКЛИФ ҚИЛИШГАН ЭКАН… (ВИДЕО)

0

 

Актриса Жайрона Ҳасанова яқинда журналистларга берган интервьюсида кутилмаган бир ҳақиқатни тилига кўчирди. Унинг айтишича, дастлаб қўшиқчи бўлишни орзулаган экан. Аммо шоу-бизнесда машҳур бўлиш учун ҳомий керак бўлади. Актриса танишлари орқали бойларга мурожаат этиб, ҳомий бўлишларини сўраган. Улар эса бажонидил рози бўлишган. Фақат битта шарт қўйишган. Яъни, Жайрона ҳомийлик эвазига уларга ўйнаш бўлиб тутиниши, ёки иккинчи, учинчи хотин бўлиши лозим экан. Иккинчи, учинчи хотин ҳам ўйнашдай гап-да. Яна унинг ҳаётида ўша бойвачча биринчи эркак бўлиши шартлигини ҳам алоҳида қистириб ўтишибди.

— Улар ҳар қандай миқдордаги пулни тикишга рози бўлишган, — дейди Жайрона. — Аммо бунинг учун мен уларга ўйнаш бўлишим керакмиш. “Бизнинг гапимизга кўнсин! Бу қиз ҳали ёш, бузилиб кетади. Бизга ўйнаш бўлсин! Муродига етади.”, деган гапларни гапиришган. Ўша заҳоти уларнинг ёрдамидан ҳам, пулидан ҳам воз кечганман.

 

upl. uz

loading...