БИЛАСИЗМИ?..

0

 

 

МИКРОТЎЛҚИНЛИ ПЕЧ ҲАҚИДА ҲАҚИҚАТЛАР

 

Кўпчилигимиз микротўлқинли печ организмга жиддий зиён етказиши ҳақида кўп эшитганмиз. Аммо олимлар бу масалада чегарадан чиқишган экан. Россиялик экспертлардан бири Антон Ястребцев худди шундай фикрда. Унинг айтишича, олимлар таъкидлаб чарчамаган микротўлқинли печда пиширилган ёки иситилган таом истеъмолга яроқсиз ҳолатга келиши хусусидаги гаплар бекор экан.

— Микротўлқинли печ таратаётган электромагнитли тўлқинлар, — дейди эксперт. — Овқатга ўтириб қолмайди. Маҳсулотга умуман зиён етмайди…

Яна Ястребцев айтиб ўтдики, барибир печ ишлаётганда, унинг рўпарасида узоқ қолиб кетмаслик керак. Чунки печ иш жараёнида ростдан ҳам ўзидан электрмагнитли тўлқинларни тарқатади. Бу тўлқинлар бир яримдан икки метргача бўлган масофада айланади. Демак, печ билан одам орасида шундан кўпроқ масофа сақлангани дуруст. Қолаверса, микротўлқинли печнинг зиёни кучига боғлиқ. Кейин овқат печда қанча кўп турса шунча яхши. У печ ичида бўла туриб кўпроқ заҳарли нурларни йўқ қилади.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here