ПОКИСТОНДАГИ ЖАМҒАРМА БИРЖАСИГА ЖАНГАРИЛАР ҲУЖУМ ҚИЛДИ. ҚУРБОНЛАР БОР… (ВИДЕО)

0

 

Покистоннинг Карачи шаҳрида жойлашган йирик жамғарма биржасига тўрт нафар террорчи каллакесар ҳужум уюштирди. Улар биржа биносига кираверишда иккита гранатани портлатиб юборган. Кейин одамларни автоматлардан ўққа тутган. Оқибатда 8 киши ҳалок бўлди. Етти киши оғир жароҳат олди. Ҳалок бўлганларнинг уч нафари бинодаги қўриқчилар, бир нафари полициячи экани айтиб ўтилган. Шубҳасиз, отишмалар натижасида тўрт жангарининг барчаси ўлим топди. Ушбу террор ҳаракатини «Белужистон озодлик армияси» деб номланган жангари каллакесарлар ўз зиммасига олди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу биржанинг пул айланмаси 580 млд долларга тенг.

 

loading...