САН-ДИЕГОЛИК БАРМЕН НИҚОБСИЗ МИЖОЗГА ХИЗМАТ КЎРСАТМАГАНИ УЧУН БИРДАН БОЙИБ КЕТДИ…

0

 

Ҳа, Сан-Диегодаги барлардан бирида ишловчи Ленин Гутьеррес яқинда тиббиёт ниқобисиз кириб келган Эмбер Линн Жиль хонимга тиббиёт ниқоби тақмагунча хизмат кўрсата олмаслигини айтганди. Айтганда ҳам жуда сокинлик билан, муомала этикасини бузмаган ҳолда айтди.

— Хоним, хафа бўлманг, — деди бармен. — Бизда бар ходимлари ҳам, мижозлар ҳам коронавирусдан ҳимояланиш доирасида албатта тиббиёт ниқоби таққан бўлишлари керак…

Аёл зарда билан чиқиб кетди. Аммо «Фэйсбук»даги саҳифасида барменни ҳақоратлашдан, полиция билан қўрқитишдан тийила олмади. Интернетдан фойдаланувчилар эса сира кутилмаганда барменнинг ҳимоясига ўтишди. Улар ўзаро келишиб, барменни шу иши учун «чойчақа» билан сийлашга аҳд қилишди. Ишонасизми, бир неча кун ичида барменнинг пластик карточкасига жами 80 минг доллар «чойчақа» келиб тушди. Бир сўз билан айтганда, бармен бойиб кетди. Ўзининг айтишича, пулларни азалий орзуларини ҳақиқатга айлантириш учун сарфларкан.

 

loading...