ЎЗБЕКИСТОНДА ЯНА БИР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН ВАФОТ ЭТДИ…

0

 

Жиззах вилояти Ш. Рашидов туманида яшовчи 70 ёшли онахон Ф. О. (унинг турмуш ўртоғи, коронавирусга чалинган 72 ёшли отахон Қ. Р. нинг вафот этгани ҳақида аввал хабар берган эдик) жорий йил 20 июнь куни коронавирусга гумон қилиниб, карантинга олинган эди.

23 июнь куни эса Жиззах вилояти юқумли касалликлар шифохонаси реанимация бўлимига ётқизилган. Унга «Юрак ишемик касаллиги, стенокардия, сурункали бронхит ва сурункали юрак етишмовчилиги, бўйин умуртқалари остеохондрози» ташхиси қўйилган.

Бемор бундан аввал, охирги 10 йил давомида юрак ишемик касаллиги, стенокардия, бўйин умуртқалари остеохондрози ташхиси билан даволаниб келган.

Сўнгги кунларда беморнинг нафас, юрак ва ўпка етишмовчилиги сабабли аҳволи кескин оғирлашиб, реанимация бўлимига олинганди. Афсуски, худонинг хоҳиши экан. Бемор ўткир миокард инфаркти, ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here