АҚШ ДАВЛАТ КОТИБИ ПОМПЕО АФҒОН ЖАНГАРИЛАРИДАН АМЕРИКАЛИКЛАРНИ ЎЛДИРМАСЛИКНИ СЎРАМОҚДА…

0

 

Яқинда Америка давлат котиби Майк Помпео Афғонистондаги дунёда фаолияти тақиқланган «Толибон» жангари каллакесарлар гуруҳи етакчисининг биринчи ўринбосари Абдул Ғани Бародар билан музокаралар олиб борди. Музокаралар жараёнида Помпео жангарилар етакчисидан келишувларга амал қилишни ва америкаликларни ўлдирмасликни сўради.

Ушбу музокаралар «The New York Times» газетасида Россия «Толибон» билан бекитиқча алоқа боғлаб, катта пул эвазига америкаликларни ўлдиришга чақиргани ҳақида мақола эълон қилингач, фавқулодда ташкил этилди. Гап 2019 йил апрелида жангариларнинг Америка денгиз пиёда аскарлари ўтирган машинани портлашиб юбориши ва оқибатда уч нафар америкалик ҳарбий ўлим топиши масаласида борди. Газетада Россия Америка ва «Толибон» ўртасидаги келишувларни шу йўл билан йўқ қилишга уриниши алоҳида таъкидлаб ўтилган.

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here