ДИҚҚАТ! ФАРҒОНАДА ИККИ ҚИЗ БЕДАРАК ЙЎҚОЛДИ!!!

0

 

Шу ҳақда Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси расман хабар тарқатган. Хабарда айтиладики, 19 ёшли Сабохатхон Асқаржонова шу йил 24 июнь куни уйдан чиққан-у, қайтмаган. У вилоятнинг Ўзбекистон туманида истиқомат қилади. Асосий белгилари: бўйи 165-170 см атрофида, уйдан чиққанда қора кўйлак ва қора туфлида бўлган.

Иккинчи қиз 21 ёшли Маҳлиё Собирова бўлиб, 2 июн куни ўзи яшайдиган Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги уйидан чиққан ва ортга қайтмаган. Уйдан чиққанда жинси кўйлак-шим, қора туфлида бўлган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари қизларни кўрганлар, билганлар, қаердалигидан хабари борлардан қуйидаги телефон рақамларга қўнғироқ қилишларини сўрайди:

73-244-02-76, 73-244-02-85 ёки 102.

 

loading...