ДИҚҚАТ! ЎЗБЕКИСТОНДА ЯНА 44 КИШИ КОРОНАВИРУС ЮҚТИРГАНИ АНИҚЛАНДИ!!!

0

 

2020 йил 1 июль соат 17: 00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8671 (+44) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 14 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 11 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 9 нафари аҳоли орасида), 8 нафари Сирдарё вилоятида (барчаси халқаро юк ташувчи автомобил ҳайдовчиси), 2 нафари Бухоро вилоятида (барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида), 9 нафари Самарқанд вилоятида (барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида) аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 5737 (+55) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.

Ҳозир мамлакатимизда 2908 нафар бемор коронавирус балоси билан олишяпти.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

loading...