КОРОНАВИРУС ХАБАРЛАРИ ҚИСҚА САТРЛАРДА…

0

 

Марказий Осиё мамлакатларида коронавирусдан зарарланиш ҳолати бир кунда 1028 тага ошди, касалланганлар сони 42 341 кишига етди.

 

 

Кеча МДҲ Иқтисодий Кенгашининг 86-йиғилиши бўлиб ўтди, унда МДҲ мамлакатларида COVID-19 пандемияси оқибатида юзага келадиган салбий оқибатларни камайтириш бўйича ҳамкорлик чоралари тўғрисида фикр алмашилди.

 

 

Халқаро меҳнат ташкилотининг янги тадқиқотига кўра, жорий йил ўрталарида дунё миқёсида аҳоли бандлиги ўтган йилнинг декабрь ойига нисбатан 14 фоизга қисқаради, бу эса қарийб 400 миллион иш ўрнига тенг бўлиши тахмин қилинмоқда.

 

 

Бразилияда коронавирус туфайли деярли 8 млн. аҳоли ишсиз қолди.

 

 

АҚШ Аллергия ва юқумли касалликлар миллий институти директори Энтони Фаучининг таъкидлашича, мамлакатда COVID-19 нинг кунлик аниқланиш ҳолати 100 000 гача ошиши мумкин.

 

 

АҚШнинг Калифорния штатидаги «Gilead» биофармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқариш учун патентланган, коронавирусни даволашда асосий дори воситаси ҳисобланган «Ремдесивир» препаратининг глобал заҳирасини сотиб олди. Энди бошқа давлатлар мазкур дори воситасини камида уч ой давомида сотиб ололмайди.

 

 

Жанубий Корея COVID-19 га чалинган оғир ҳолатдаги беморларни даволашда «Ремдесивир»дан фойдаланишни бошлади.

 

 

Ҳиндистон Бош вазири фуқароларни коронавируснинг олдини олиш чораларига риоя қилишда «бепарволикка» йўл қўйилаётганидан огоҳлантирди. Нарендра Моди ижтимоий масофа ва қўлларни ювиш бўйича тавсияларга амал қилинмаслиги сабабли мамлакатда ҳар куни қарийб 20 000 та янги ҳолат қайд этилаётганидан хавотирланаётганини билдирди.

 

 

Таиланд ҳукумати COVID-19 пандемияси туфайли март ойининг охирида жорий қилинган фавқулодда ҳолатни  31 июлгача узайтирди.

 

loading...