САМАРҚАНДДА ЯНА БИР АЁЛ МИЛИЦИЯ ҲИМОЯСИГА ОЛИНДИ. НЕГА?..

0

 

Самарқанд шаҳар, «Боғдод» МФЙда истиқомат қилувчи 1979 й. т. Д. И. турмуш ўртоғи 1976 й. т. А. А. унга нисбатан доимий равишда тазйиқ ўтказиб келаётганлиги сабабли ИИБга ариза билан мурожаат қилди.

Фуқаронинг мурожаати атрофлича ўрганиб чиқилиб, натижаси бўйича ушбу фуқарога ҳам ҳимоя ордери берилди.

Аёлларга нисбатан қилинаётган турли кўринишдаги тазйиқ ва қийноқларга чек қўйиш мақсадида Самарқанд вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ходимлари томонидан кучайтирилган профилактик чора-тадбирлар амалга оширилиши давом этмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

loading...