ГЎЗАЛ ОҚШОМНИНГ ГЎЗАЛ ХУШХАБАРИ! АЛБАТТА ЎҚИНГ! ГЎЗАЛЛИКДАН БАҲРА ОЛИНГ!!!

0

 

Шу соатларда пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 23 нафар, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида 73 нафар, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 23 нафар, шаҳар 1 сон клиник шифохонасида 11 нафар ва Навоий вилоятида 12 нафар, жами 142 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан жами 3625 нафар бемор соғайди.

Навоий вилоятида эса «COVID-19»дан тузалганларнинг сони 252 нафарга етди.

Шу тариқа, бугун айни пайтгача жами 187 нафар бемор «COVID-19»дан тузалиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйича соғайганлар сони 6034 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

loading...