КОРОНАВИРУС ХАБАРЛАРИ ҚИСҚА САТРЛАРДА…

0

 

ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясидан зарарланганлар сони 10,35 миллиондан ошди, 508 мингдан ортиқ киши вафот этди.

 

 

Африка қитъасида коронавирус билан касалланиш ҳолатлари сони 404 минг нафарга етди, 10 мингдан ортиқ бемор вафот этди.

 

 

Чоршанба куни АҚШда 50 000 дан зиёд коронавирус ҳолати аниқланган, бу саккиз кун ичида қайд этилган бешинчи рекорддир.

 

 

Пайшанба куни Токиода 100 дан ортиқ коронавирус юқтириш ҳолатлари аниқланди, бу пойтахтда 2 ой давомида  энг юқори кунлик статистика ҳисобланади.

 

 

Эрон расмийлари мамлакат бўйича барча шаҳарларда янги карантин чоралари жорий этилишини маълум қилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддиларининг сўзларига кўра, 8 вилоят, жумладан Теҳрон ҳам «қизил» ҳудуд ҳисобланади. Мамлакатда ҳар 10 дақиқада ўртача битта эронлик Covid-19 вирусидан вафот этмоқда, ҳар 35 сонияда эса вирус юқтириш ҳолати кузатилмоқда.

 

 

Испания ва Португалия ҳукумати коронавирус пандемияси сабабли уч ярим ой давомида ёпиқ бўлган чегараларни очди.

 

 

Янги Зеландия соғлиқни сақлаш вазири карантин қоидасини бузгани учун истеъфога чиқди.

loading...