Психолог: бу хатолар қизингизнинг ҳаётини синдириши мумкин!

0

Михаил Лабковский кўпчилик оналар йўл қўядиган ҳатоларни айтиб берди.

— Шахсий намунанинг йўқлиги.

Қизингизга «Овқат пиширишни ўрганишинг керак»нинг ўрнига «Кел, бирга мазали шўрва тайёрлаймиз», денг. Ва шундай қилинг! Қачон қиз бола онасига нимадир қувонч олиб келаётганини кўрса, у ҳам шуни ўрганишни хоҳлайди.

— Кўп қайғуриб юбориш.

Агар ёшлигида она боласи ҳақида кўп қайғуриб юборса, қиз бола атрофдагилар унинг устидан ҳукмронлик қилишига йўл очиб берадиган бўлиб қолади.

— Отанинг салбий кўриниши.

Агар қиз болага унинг отаси ёмонлиги ҳақида гапираверилса, ўзини айнан шу одам унинг отаси бўлгани учун айбдор ҳис қилиши мумкин. Бу ҳисни аёл умри давомида енга олмаслиги, бундай қариндоши йўқлигини одамларга исботлашни исташи мумкин.

— Куч ишлатиш.

Танага бериладиган жазолар қизларни ўғил болалардан ҳам кўпроқ ерга уриши мумкин. Агар қизни уришса, у қурбон бўладиган одам қиёфасига мойил бўлиб ўсиб, ўзига жуфт сифатида тажовузкорларни танлаши мумкин.

— Етарлича баҳо бермаслик.

Агар қиз боланинг қилган ишларига етарлича баҳо берилмаса, у ўзига нисбатан паст назар билан улғайиши мумкин.

— Бола бор пайтдаги уришлар.

Боланинг олдидаги уришлар – унинг руҳиятига зарба. Бола кўпинча оилада бўлаётган ишлар учун масъулиятни ўз бўйнига олишини унутмаслик керак.

— Кам суҳбатлашиш.

Агар қиз билан кам суҳбатлашилса, “аҳмоқона“ саволларига жавоб берилмаса, айниқса, ўсмирлик даврида — ота-онаси билан алоқаси узилиб, ўзини ташландиқдек сезиши мумкин. Суҳбатлашиш — бола тарбиясида муҳим рол ўйнайди.

— Ҳаётга нотўғри йўналтириш.

Қиз боланинг миясига: эрга тегиш, болали бўлиш, маълум бир иш ва ҳоказога эга бўлиш кераклигини уқтирманг. Унга ҳаётда нимага йўналишни ўзи билиб олиши учун имкон беринг. Шунда у ўзига ишонган ва бахтли аёл бўлади!

loading...