Қочиш керак бўлган 7 та одам! Уларни эслаб қолинг

0

1. Устингиздан ҳукмронлик қилувчилар. Бу одамлар ҳукмини ўтказиш соҳасида мутахассислар. Ҳукмронлик қилишни яхши кўрадиган одамлар сизнинг нозик жойларингизни билишади ва ўзларига керак бўлган вақтда ўша жойга тегинадилар.

Хавфлилиги: Бу одамлар билан бўлаётган суҳбат ўзингизга бўлган ишончингизни пасайтириши мумкин. Улар сиз қилишни истамаётган ишларни қилишингизга мажбурлаб — шахсиятингизга тегиши мумкин. Сиз у одамларнинг қоидалари бўйича яшай бошлашингиз мумкин.

2. Димоғдорлар. Бундай одамлар дунё уларнинг бармоқлари атрофида айланишига ўрганиб қолганлар. Улар ҳукмини ўтказувчиларга ўхшаб айёр эмас, аммо одамларни ишлатишни исташади.

Хавфлилиги: Улар ўзлари ва ўзларининг истакларига йўналганлар. Сизнинг хоҳишларингизнинг уларга қизиғи йўқ. Улар сизни ишлатишади — ва буни нормал ҳолат деб билишади, ҳамма улар учун жон куйдириши керак деб ўйлашади.

3. Умидсиз одамлар. Улар ҳаётида бор нарсаларни қадрлашмайди. Агар сиз уларга “Бугун қуёшли кун!“ десангиз, эртага ҳаво совуқ ва ёмғирли бўлиши кутилаётганини айтишади.

Хавфлилиги: Бу одамлар атрофдагиларнинг хурсандчилигини йўққа чиқаришади. Улар ҳаётга умидсизлик билан боқишади — буни бошқаларга ҳам юқтиришлари мумкин. Бу одамлар билан суҳбатлашгандан сўнг ўзингиз ҳам барча нарсанинг ёмон томонини ўйлай бошлайсиз.

4. Танқидчилар. Сизга нимадир чиройли кўринса, улар бунинг тескарисини кўришади. Кимнидир қобилиятли деб ҳисобласангиз, улар уни аҳмоқ деб ҳисоблайди. Улар доим ким биландир бахслашиши керак, ким уларнинг гапига қўшилмаса аҳмоқ деб ҳисоблашади.

Хавфлилиги: Улар дунёни ўзларига мослаштиришга ҳаракат қилишади — буни атрофдагилардан бошлашади. Бу одамлар ҳаммани ўз фикри борлиги ва ҳаёт шу билан қизиқлигини тушунишмайди. Улар тўхтовсиз баҳслардан олинган салбий ҳиссиётлар билан озиқланишади.

5. Орзу кушандалари. Қачондир сизда орзу пайдо бўлиб қолса, улар сизга буни амалга ошириш мумкин эмаслигини айтишади. Сиз нимагадир эришмоқчи бўлсангиз, улар сизни пастга тортишади. Сиз орзу қилсангиз, улар сизга биринчи бўлиб бу орзу ушалмаслигини айтишади.

Хавфлилиги: Улар ўзингизга бўлган ҳурмат ва ишончингизни сўндиришади.

6. Иккиюзламачилар. Бу одамларнинг самимий эмаслиги билиниб туради. Сиз ўзингиз учун кулгили туйилган воқеани айтсангиз, улар майин кулиб қўйишади, аммо уларга кулгили эмаслиги кўриниб туради. Кўзингизга қараб сизни севишини айтишади, ортингиздан қандай аҳмоқ ва ёқимсиз инсонлигингизни гапиришади.

Хавфлилиги: Бу одамлар билан бўладиган муносабат носамимий ва юзаки. Сиз уларнинг ёрдамига муҳтож бўлсангиз — уларни ёнингизда кўрмайсиз. Уларнинг сизга бўлган илиқ муносабати — юзаки.

7. Қўпол одамлар. Улар ҳеч нарсадан қайтмайди. Бундай одамлар учун кўпинча уятга қолишингиз мумкин.

Хавфлилиги: Бундай одамлар ҳеч қандай чегарани билишмайди. Улар бошқа одамларнинг ҳисларига эътибор қилишмайди ва сизни ҳақоратлашлари мумкин.

Агар сизда улар билан гаплашмаслик имкони бўлса, у имконни ишлатинг. Бундай одамларга куч ва вақтингизни кетказишингиз учун ҳаёт қисқа.

gooper.uz

loading...