КОРОНАВИРУС ХАБАРЛАРИ ҚИСҚА САТРЛАРДА…

0

 

Америкада сўнгги бир кеча-кундузда 51 минг киши коронавирус юқтиргани аниқланди. Бу пандемия бошлангандан бери илк антирекорд ҳисобланади.

 

 

Англия бош вазири Борис Жонсоннинг отаси Англия ва Греция ҳукумати тарафидан қўйилган коронавирус билан боғлиқ талабларни қўпол тарзда бузиб, Грецияга Болгария орқали учиб борди.

 

 

Дания полициячилари Ольборг ва Сеннерйюск ўртасидаги матч финалида орада масофа сақламаган фанатларни дубинкалар билан савалаш орқали тартиб ўрнатди.

 

 

Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоев коронавирусдан тўлиқ тузалгани ҳақида хабар тарқатилди.

 

 

Белорус президенти Александ Лукашенко мамлакатда кураш ҳали тўхтамаган бўлса-да, коронавирус устидан юз фоиз ғалаба қозонилганини маълум қилди.

 

 

Финляндияда карантин чекловлари енгиллаштирилиб, фестиваллар, спорт мусобақалари ўтказишга рухсат берилди. Тадбирларда 500 кишидан ортиқ одам иштирок этавериши алоҳида таъкидланди.

 

 

Американинг Алабама штатида “коронавирус кечаси” ташкил этилди. Тадбирга коронавирус юқтирган беморлар лутфан таклиф этилди. Пандемия бошлангач, биринчилардан бўлиб тузалган фуқароларга кеча ташкилотчилари пул мукофотларини тақдим этди.

 

 

loading...