Навоийда тиббиёт ходимларининг коронавирусга чалингани тасдиқланди

0

Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси вилоят фтизиатрия ва пульмоногия маркази ходимларида коронавирус инфекцияси аниқланганини расман тасдиқлади деб хабар берди daryo.uz.

Аввалроқ марказ ходими Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллаб, ўзи фаолият олиб бораётган шифохонадаги айрим ходимларда инфекция аниқланган бўлса-да, ҳеч қандай чора кўрилмаётганини айтиб ўтганди.

Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ушбу мурожаатдан кейин ўрганиш ва суриштирув ўтказган.

Бошқарма баёнотига кўра, тегишли мутахассислар томонидан олиб борилган ўрганиш ва суриштирув ишлари ҳақиқатан ҳам мазкур тиббиёт муассасасининг реанимация бўлимида фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимларининг айримларида коронавирус инфекциясининг дастлабки ҳолатлари қайд этилгани ўз тасдиғини топган.

«Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2020 йил 23 июндаги 132-сонли буйруғига асосан, Навоий вилоят фтизиатрия ва пульмонология марказининг реанимация бўлими карантинга ёпилиб, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан қўриққа олинган», — дея маълум қилган Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси.

Марказда фаолият олиб бораётган бошқа барча тиббиёт ходимлари, беморлар ҳамда улар билан яқин мулоқотда бўлган фуқаролар умумий назоратга олиниб, карантин тартиби қатъийлаштирилган.

loading...