Тухум пўчоғи таркиби одам суягиники билан тенг!

0

Маълумки, кальций ва кремний алмашинуви бузилиши кўпинча рахитга, тишларнинг нотўғри ўсиши, суякларнинг мўртлигига сабаб бўлади, камқонлик, аллергия, лабдаги учуқ, шамоллаш каби касалликлар билан бирга кечади; аёлларда бунга бели, туғруқ даврида тўлғоқнинг кучсизлиги, бачадон мушаклари атонияси қўшилади.

Бузилган кальций алмашинувини тиклаш қийин. Негаки таркибида кальций бўлган тайёр препаратларни ичиш кальцийнинг ёмон ҳазм бўлишини кўрсатмоқда. Тухум пўчоғи нафақат кальцийни яхши сингдиради, балки таркибида организм учун зарур элементлар кўп: кремний, мис, магний, темир, марганец, молибден, фтор, фосфор, олтингугурт, рух – жами 27 та элемент. Тухум пўчоғи таркиби одам суяги ва тиши таркиби билан ҳайратланарли даражада мос келади. Бундан ташқари, иликнинг қон ҳосил қилиш функциясини оширади.

Таомга майдаланган тухум пўчоғини қўшиш соч ва тирноқлар синувчанлигининг, милк қонашининг, қабзият, жиззакилик, уйқусизлик, астма, эшак емнинг олдини олади. Тухум пўчоғи терапияси, айниқса, ҳомиладорларга, 6 ёшгача бўлган болаларга, шунингдек, ўсмир ва ёшларга дармондоридир. Катталар умуртқа касаллиги, тиш кариеси ва остеопорознинг олдини олиш учун йилига икки марта тухум пўчоғи терапиясини ўтказиш фойдали.

Манба: erkak.uz

loading...