Хасталик чақирувчи гап-сўзлар! Уларнинг рўйхати билан танишинг!

0

Немис психотерапевти Носсрат Пезешкиан инсон танасида хасталиклар келтириб чиқарадиган сўзларни аниқлаб, уларни батафсил ўрганди ва уларнинг ҳаёт учун чиндан ҳам хавфли эканига амин бўлди.

Тана аъзолари иштирокидаги нутқ, яъни тана аъзолари иштирокида салбий мазмунга эга гапларда инсон қувватини сўриб олувчи яширин куч бор экан.

Мисол учун: «Тоқатим тоқ бўлди», «Бошим ачиб кетди», «Юрагимни дард кемиряпти», «Жигарим эзилиб кетди», «Пешонам шўр экан», «Нафасим бўғилиб кетди», «Сиқиб сувимни ичди» каби сўзларни кўп ишлатиш ҳар қандай соғлом инсоннинг саломатлигига путур етказар экан.

Биз буларни метафора ёки чиройли сўз ўйини деб қабул қиламиз, аммо булар, аслида, танамизга буйруқ бўлиб етиб келар, танамиз эса уларга бўйсунаркан.

Тилимизда ифодаланаётган сўзлар шунчаки хабар етказиб қолмасдан, касалликларнинг ҳам шаклланишига сабаб бўлар экан. Боиси мия инсон танасининг бошқарувчиси сифатида эгасига билинтирмаган ҳолда ўзида ифодаланаётган ҳолатларни танада юзага келтираркан.

Тадқиқот давомида минглаб касалманд инсонларнинг сўз бойлиги ва кўп ишлатадиган сўзлари, айниқса, салбий таъсирга эга бўлган сўкиш сўзлари ўрганилиб, таққослаб кўрилган.

Қуйидаги сўзлар касалликни чақириб, қўллаб-қувватлайди:

«Кўнглимни беҳузур қилди», «Бари ҳиқилдоғига келди», «Юрагим ағдар-тўнтар бўлди» каби гаплар асаб тизимини ишдан чиқарса, «Ғам юки елкамга тушди», «Ғамдан белим букилди» каби гаплар остеохондроз, яъни умуртқалар билан боғлиқ касалликларни, «Мени ғам еяпти», «Умримни нимадир заҳарлаяпти», «Ўзим-ўзимга бегона», «Ҳаётдан тўйиб кетдим» каби гаплар саратонга сабаб бўлади.

Шунингдек, ўз-ўзини ёмон кўриш, аччиқланиш, одамларни ёқтирмаслик каби одатлар ошқозон ва ичак касалликларини келтириб чиқарар экан.

«Жиғилдонини тешиб чиқмоқ», «Буйракдаги тошдай», «Ўлгунича ишламоқ» – урологик хасталикларга, «Жаҳлига эрк бериш», «Кимгадир тупуриб қўймоқ”, «Жиғилдонидан бўғмоқ» – бронхиал астма ёхуд зиққинафаслик, «Конини ичмоқ», «Сувини сиқмоқ», «Жонимдан ўтиб кетди» – қон касалликларига сабаб бўлади.

«Кўнглимга яқин олдим», «Юрагим портлаб кетади» – юрак хасталикларини юзага келтирар экан.

Турмуш тарзимизда бундай салбий қувватга эга сўзларни кўплаб топиш мумкин.

Мисол учун, «Кўзларим кўр экан», «Тилим қурсин», «Эсим қурсин», «Ҳаётим заҳарланди» каби сўзларни ишлатишдан наф йўқ. Улар ҳаётимизни баттар оғирлаштириши мумкин.

Демак, ҳар бир гапни ўйлаб гапириш бизни олдиндаги турли хасталиклардан асрайди. Балки, буни сиз ҳам ҳаётингизда синаб кўрарсиз?

Манба: erkak.uz

loading...