ДИҚҚАТ! ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАНЛАР СОНИ ОШДИ!!!

0

 

2020 йил 4 июль соат 18: 00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9611 (+111) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 44 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 66 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 1 нафари Бухоро вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

Бугун айни пайтга қадар пойтахтимиздаги 2-сон Республика клиник шифохонасида 53 нафар ва Тошкент тиббиёт академияси клиникасида 2 нафар бемор тузалиб, юртимизда жами 6306 (+55) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (65 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3275 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

loading...