ЭРКАК НАРКОТИК СОТИБ ОЛИШ УЧУН ХОТИНИНИ ФОҲИШАЛИК ҚИЛИШГА МАЖБУРЛАБ КЕЛДИ…

0

 

“MY5” телеканали хабарига кўра, манзили, исми-шарифи сир тутилган эркак наркотик сотиб олиш, шу йўл билан ўзининг шайтоний нафсини қондириш учун хотинини фоҳишалик қилишга мажбурлаб келган. Наркодиспансер вакиласининг айтишича, эркак хотинига севиб уйланган. Шунга қарамай, бу эркак фақат ва фақат наркотикка пул зарурлиги сабабли суюкли хотинини бегона эркакларга қўшиб берган. Яқинда аёлнинг “мижоз”лари эркак дўст деб билганлар бўлиб чиқди. Шунда наркоман эр дўстларнинг олдида шарманда бўлмаслик учун хотинини шафқатсизларча калтаклаб, барчасига аёлнинг ўзи айбдор дея аюҳаннос солган. Хайрият, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти, жамоатчилик қийналганларни, хўрланганларни ташлаб қўймайди. Ярамасларнинг жазосини ҳам бериб қўя олади. Ҳозир бу хўрланган аёл жамоатчилик ҳимоясига олинган. Вазиятни ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари назорат этишмоқда.

АСТАҒФИРИЛЛО!!!

loading...