ЖИЗЗАХДА АВТОҲАЛОКАТ. ИККИ КИШИ ВАФОТ ЭТГАН, УЧ КИШИ ЖОНЛАНТИРИШ БЎЛИМИДА…

0

 

2 июль куни соат 15: 00 ларда Ғаллаорол тумани Оқтом маҳалласи ҳудудидан ўтган 4Р-40 «Ғаллаорол-Ўсмат» йўлининг 40 километрида 35 ёшли Б. Р. «Nexia» русумли автомашинасини Ғаллаорол йўналиши бўйича бошқариб бораётиб, бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган 37 ёшли О. Х. бошқарувидаги «Damas» русумли автомашина билан тўқнашиб кетган.

Оқибатда, «Damas» русумли автомашина йўловчилари 42 ёшли Э. С., ва 47 ёшли Ш. Э. лар тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

«Nexia» русумли автомашина ҳайдовчиси Б. Р., йўловчиси 28-ёшли Ф. А. ва 15 ёшли Б. Н. лар Ғаллаорол туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноий иш қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари! Транспорт воситасини бошқараётганингизда амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»га риоя қилишингизни сўраймиз, ўзингиз ва бошқаларнинг ҳаётига бефарқ бўлманг!

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати

 

loading...