ҚИЗ БОЛА ТЕЛЕФОН ЎҒРИСИ ЭКАН? ЙЎҒ-Э!!!

0

 

Ҳа, ҳаётда шунақаси ҳам бўлиб туради. Вақти келса, мол-у манфаат учун қиз болалар ҳам шайтон йўлига кираркан. Буни Сурхондарёда содир этилган ўғирлик жинояти мисолида кўриш мумкин.

Хуллас, Денов тумани “Боғишамол” маҳалласида яшовчи Ш.А.  2020 йилнинг 29 июнь куни туман ички ишлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, 28 июнь куни тахминан соат 14. 15 лар чамасида, туманнинг «Водий» маҳалласи ҳудудида жойлашган иш жойида фаолият олиб бораётганда, қўшни маҳаллада яшовчи таниши М. Қ. исмли қиз ёнига келиб, ундан телефон аппаратини қувватлаб олишини сўраб, хонасига кирганлигини ва хонадаги тумбочка устида турган «REDMI-7А» русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини билдирган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини М. Қ. исмли қиз содир этганлиги аниқланиб, ундан ашёвий далил олинган.

3 июль куни М. Қ. исмли қизга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

loading...