СЎРАГАН ЭДИНГИЗ…

0

 

 

Саволингизга Вирусология илмий-текшириш институти директори, профессор Эркин МУСАБОЕВ жавоб беради.

— Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш «пик»ка чиқдими?

— Ҳозирдан бирор нарса дейиш қийин. Аслида карантин ҳамон амалда, лекин фақат ижтимоий масофа сақлаш — бу карантин эмас. Биз ижтимоий масофа бўйича тадбирларни давом эттираётганимизда — уч ҳафта давомида, яъни карантин юмшаганда натижалар кунига 250-300 бўлса, ана шунда Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш «пик»ка чиқди, деб айта оламиз.

Мана, охирги ҳафта касалланиш кунига 250-270 атрофида бўлди. Яна икки ҳафта кутишимиз керак. Агар рақамлар ўзгармаса, ана шунда пик, десак бўлади..

Карантин чораларини яна кучайтирсак, яна касалланиш ҳолатлари кунига 40-50 тага тушади. Лекин, бу вақтинча. Карантиндан чиққач, яна касалланиш кўпаяди.

 

loading...