СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ҲОКИМИ: “РОССИЯДАН КЕЛГАНЛАР ИШСИЗЛИК ТУФАЙЛИ ЖИНОЯТГА ҚЎЛ УРМОҚДА…” (ВИДЕО)

0

 

Сурхондарё вилоят ҳокими Тўра Боболов яқинда Термиз шаҳридаги “Намуна” маҳалла аҳли билан бўлган учрашувда уларнинг арз-додларини тинглади. Маҳалладагилар ўғирлик жинояти тобора кўпайиб бораётганидан шикоят қилишганди.

— Мен кимлар ўғирлик қилаётганини биламан, — деди ҳоким. — Улар Россияда ишлаб пул топиб юрган юртдошларимиз орасида. Бу фуқаролар Россиядан карантин туфайли ватанга қайтгач, иш топа олмагани сабабли ўғирлик қилиб пул топиш йўлига ўтган. Сиз билан биз ҳамиша сергак туришимиз ва ўғирлик қилишларига йўл қўймаслигимиз керак. Яна бир нарсани айтаман. Кейинги пайтда жиноятлар сони кескин камайган. Биласизми нега? Чунки коронавирус пандемияси сабабли ресторанлар ёпилган, одамлар ҳам уйига меҳмон чақиришни бас қилган.

 

loading...