ДИҚҚАТ! ТЕЗКОР ХАБАР!!!

0

 

2020 йил 4 июль соат 23: 30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9708 (+97) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 58 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 27 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 31 нафари аҳоли орасида), 26 нафари Тошкент вилоятида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 16 нафари аҳоли орасида) 6 нафари Навоий вилоятида ҳамда 1 нафари Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 6425 (+174) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3252 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

 

loading...