ДИҚҚАТ! ТЕЗКОР ХАБАР! ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ЮҚТИРГАНЛАР СОНИ 10 000 ДАН ОШДИ!!!

0

 

2020 йил 5 июль соат 23: 30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10020 (+84) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 16 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 27 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 22 нафари аҳоли орасида), 22 нафари Тошкент вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 16 нафари аҳоли орасида) 19 нафари Самарқанд вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 16 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Бугун пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 21 нафар, Тошкент тиббиёт академияси клиникасида 66 нафар, 1-сон шаҳар клиник шифохонасида 26 нафар ва Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 46 нафар бемор тузалиб, юртимизда жами 6584 (+159) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (65 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3402 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

loading...