ДУНЁДА СЎНГГИ 24 СОАТДА 212 МИНГ КИШИ КОРОНАВИРУС ЮҚТИРДИ…

0

 

Расмий хабарларга кўра, дунё бўйича охирги бир кеча-кундузда жами 212 минг киши коронавирус юқтирган. Пандемия бошлангандан бери вирус юқтирганлар сони дунёда 10 млн 922 минг 324 кишидан иборат бўлди. Ўлганлар сони эса 523 минг 011 кишига етди. Шуларнинг 5 минг 134 нафари сўнгги 24 соатда дунё билан видолашган.

Америка (2 млн 724, 433) коронавирус юқтириш бўйича етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларни Бразилия (1 млн 496,858), Россия (674,515), Ҳиндистон (648,315), Перу (292,004), Чили (288,089), Англия (284,280), Испания (250,545), Италия (241,184), Мексика (238,511) эгаллади.

 

loading...