КОРОНАВИРУСНИНГ ЯНГИ — ИККИНЧИ ТЎЛҚИНИ НОЯБРЬ-ДЕКАБРЬ ОЙЛАРИДА КУЗАТИЛИШИ МУМКИН…

0

 

Шу ҳақда шифокорларнинг бутунжаҳон касаба уюшмаси WMA’нинг собиқ раҳбари профессор Леонид Эйдельман тўхталиб ўтди.

Олимнинг таъкидлашича, касалликнинг янги тўлқинига жиддий тайёрланиш лозим:

«Ҳар йилдаги каби ноябрь-декабрда нафас йўллари касалликлари кўпайишини англаш лозим. Шу сабабли йўталаётган, аксираётган касалларни коронавирусга чалинганлардан фарқлаш қийин бўлади. Айнан шу катта муаммодир».

Коронавируснинг кузги тўлқини карантин чекловлари бекор қилингани сабабли ёзгисидан кучлироқ бўлади.

Ҳозирда коронавирусга чалинганлар сони бутун дунёда кўпаймоқда.

«Аслида касалланганлар сони аниқланганларидан кўпроқни ташкил қилади», деди Эйдельман.

 

loading...