ҚИЗИЛ ЧИРОҚДА ТЎХТАМАСЛИК БАЛОГА ЙЎЛИҚТИРАДИ…

0

 

4 июль куни соат Ш. Ш. бошқарувидаги оқ рангли, «Нексия-2» автомашинаси билан Тошкент-Термиз йўналишида ҳаракатланиб келаётиб светофорнинг тақиқловчи қизил ишораси ёниб турганига қарамасдан ҳаракатланишда давом этиб, чорраҳани кесиб ўтмоқчи бўлган вақтида қарама-қарши йўналишдан келиб чапга бурилаётган фуқаро С. Б. бошқарувидаги оқ рангли, «Спарк» автомашинасига бориб урилиб, ЙТҲ содир этган.

Натижада «Спарк» йўловчиси С. С. «қўшма жароҳат бош мия жароҳати, чап қўл елка соҳаси синиши» ташхиси билан Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳайдовчилардан транспорт воситаларини бошқарган вақтларида Йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишларини, светофорнинг ва тартибга солувчининг ишораларига бўйсунишларини сўраб қоламиз.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

loading...