СИРДАРЁДА АВТОҲАЛОКАТ ЮЗ БЕРДИ. БИР КИШИ ЖАБРЛАНДИ…

0

 

2020 йил 4 июль куни соат 23:15 да Сайхунобод тумани, «Иттифоқ» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4R-25 автойўлининг 54-км Бахт-Сайхунобод  йўналишида ҳайдовчи 1963 й.т. Сайхунобод тумани, «Дўстлик» МФЙ да яшовчи Э.У. ўзига тегишли бўлган, оқ рангли, «Кобальт» ни бошқариб бораётиб, ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланаётган пиёда, 1991 й.т. Сайхунобод тумани, «Иттифоқ» МФЙ да яшовчи  Б.Д. ни автомашинанинг олд ўнг томони билан уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

Натижада пиёда Б.Д. “БМЁЖ, БМЧ, ўнг қўли билаги ва чап оёқ болдир суягининг ёпиқ синиши” ташхиси билан Сайхунобод тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Ҳолат юзасидан Сайхунобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

 

loading...