АСАКАДАГИ БОЗОРҚЎМ ЗЎРЛАРНИНГ ЗЎРИМИ?.. (ёхуд тадбиркорни ҳақорат қилма, қариндош)

0

 

Асака деҳқон бозори раҳбари тадбиркорларни ахлоқсиз сўзлар билан ҳақоратлагани ҳамда фуқаролар томонидан бозор ҳудудида тартиб ўрнатилишини сўраб 2020 йил 5 июль куни ижтимоий тармоқларда қилган мурожаат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Ушбу муаммоли вазият юзасидан Андижон вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмоновнинг кўрсатмасига асосан Андижон вилоят ҳокимлиги, Асака туман ҳокимлиги, Андижон вилояти бозорлар уюшмаси ҳамда тегишли ташкилотлар томонидан зудлик билан ишчи гуруҳ тузилди ва ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ишчи гуруҳ томонидан Асака туманидаги марказий деҳқон бозорида фаолият олиб бораётган бир гуруҳ тадбиркорлар томонидан Асака тумани деҳқон бозори бузилмаслиги ҳамда бозор раҳбарини ишдан олинишини сўраб ижтимоий тармоқлар орқали қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Асака деҳқон бозори раҳбари лавозимида ишлаб келган Равшанбек Мамаюсупов тадбиркорлар билан бўлган суҳбатда уларни ҳақорат қилганлиги аниқланди.

Фуқаро Равшан Мамаюсуповга тегишлилиги айтилаётган ахлоқсиз сўзлар ишлатилган овозли хабар юзасидан ҳозирда Асака туман прокуратураси томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бундан аввал Асака тумани деҳқон бозори раҳбари лавозимида ишлаб келаётган Р. Мамаюсуповнинг фаолиятида йўл қўйган камчиликлари, бозор ҳудудидаги тартибсизликлар ҳамда тадбиркор ва фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқишдаги сусткашлиги учун Андижон вилояти ҳокими Ш. Абдураҳмоновнинг топшириғига асосан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Андижон вилоят бозорлари ва савдо комплекслари уюшмасининг 2020 йил 3 июлдаги 04-сонли ҳамда Асака туман ҳокимлигининг 2020 йил 3 июлдаги 7-сонли йиғилиш баёнига кўра Асака дехқон бозорига Шахобиддин Юсупов вақтинчалик раҳбар лавозимига тайинланди.

 

loading...