ЧИКАГОДА НОМАЪЛУМ КИМСАЛАР ОДАМЛАРНИ ЎҚҚА ТУТДИ. 15 КИШИ ЎЛИМ ТОПДИ…

0

 

Америка мустақиллигига бағишланган зиёфатлардан бири Чикаго шаҳрида ҳам ташкил этилганди. Кутилмаганда автомобилда тўрт нафар қуролланган кимса яқинлашиб келди-ю, йиғилганларни ўққа тута бошлади. Бунинг оқибатида жами 15 киши ҳалок бўлди, 67 киши турли даражада жароҳатлар олди. Ҳалок бўлганлар орасида 14 яшар ўсмир ва 7 яшар қизалоқ ҳам борлиги айтиб ўтилган.

Бир ҳафта бурун ҳам худди шу шаҳарда отишмалар кузатилган ва 1 ёшли гўдак ўлим топган. 20 июндаги отишмаларда эса 3 яшар гўдак оғир яраланиш туфайли касалхонада вафот этганди.

Полициячилар қотилларнинг биронтасини ҳам қўлга ола билмади. Улар ҳатто отишмалар туб сабабини аниқлашга ҳам шошилмаяпти.

 

loading...