КОРОНАВИРУС ХАБАРЛАРИ ҚИСҚА САТРЛАРДА…

0

 

 

Марказий Осиё мамлакатларида коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолати кунига 2,085 тага ортмоқда ва касалланганлар сони 72,621 тага етди.

 

 

Ҳиндистонда вирус юқтириш ҳолати бўйича яна кунлик янги рекорд қайд этилди: 20 903.

 

 

Эронда коронавирус қурбонларининг рекорд кўрсаткичи қайд этилди. Мамлакатда фуқароларга ниқоб тақиш мажбурий этиб белгиланди.

 

 

 

Жанубий Корея ҳукумати мамлакатда коронавируснинг шиддатли ва ўта юқумли янги штамми – GH тарқалганини маълум қилди.

 

 

 

Япониянинг «Fujitsu» компанияси коронавирус пандемиясининг «янги нормаси»га мослашиш учун ўзининг идора майдонини икки баравар қисқартириши ҳақида маълум қилди. Таъкидланишича, «иш ҳаётини алмаштириш» дастури мамлакатдаги 80 минг ишчи учун мисли кўрилмаган мослашувчанликни таъминлайди. Ходимлар мослашувчан жадвал асосида ишлашлари мумкин ва уйда ишлаш имкон қадар одатий ҳолга айланади.

 

 

 

Қозоғистон МДҲ давлатлари ичида карантин чекловларига қайтишга мажбур бўлган биринчи давлат бўлди. Карантин чекловлари 5 июлдан бошланади ва 14 кун давом этади.

 

 

Бишкекда коронавирус инфекцияси аломатлари ҳамда пневмония билан боғлиқ мурожаатлар кунига 5000 та  дан кўпроқни ташкил этмоқда.

 

 

Буюк Британия ҳукумати иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун ваучерлар бериш имкониятларини ўрганмоқда. Ҳар бир фуқаро учун 554 евро, болалар учун эса 277 евро берилади, маблағлардан пандемиянинг иқтисодий оқибатларидан кўпроқ зарар кўрган соҳалардаги компанияларда фойдаланиш мумкин.

 

 

32 мамлакатдан 239 нафар олим ЖССТ раҳбариятини Covid-19 дан ҳимояланиш тавсияларини қайта кўриб чиқишга чақирди. Олимлар вирус ҳаво орқали жуда майда зарраларда юқишини исботлашди, шунинг учун мактаблар, қариялар уйлари, хонадонлар ва корхоналардаги шамоллатиш тизимлари кучли фильтрлар билан қайта жиҳозланиши зарур.

loading...